Ўзбекистон | 10:21 / 23.08.2021
37668
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар бўйича август ойидаги энг қуйи кўрсаткич қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 818 кишида коронавирус, 349 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 11 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 22 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149876 (+818) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 74 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 46 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 33 нафари Наманган вилоятида,
  • 86 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 21 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 74 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 71 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 94 нафари Тошкент вилоятида,
  • 198 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бу Ўзбекистонда 27 июль кунидан бери (+789) қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Бир кун олдин 855та янги ҳолат қайд этилган, бунгача август ойидаги энг паст кўрсаткич 9 август куни рўйхатга олинганди (+856).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 98 нафар,
  • Бухоро вилоятида 63 нафар,
  • Жиззах вилоятида 63 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 60 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 148 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 100 нафар,
  • Фарғона вилоятида 83 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 142632 (+887) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1028 нафарни ташкил қилмоқда.

22 август куни 349 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 21113 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 13710 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 145 нафарга етди.

Мавзуга оид