Ўзбекистон | 07:53 / 30.08.2021
8341
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга 90 минг доза "Спутник V" вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, республикага келтирилган жами вакцина 17 миллион 946 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 460 000 дозаси "Спутник V", 
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

"Спутник V"нинг бу компоненти ушбу вакцина 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган.

Мавзуга оид