Спорт | 10:46 / 05.09.2021
11762
1 дақиқада ўқилади

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон иккинчи кунги баҳсларда ҳам 5та медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси МДҲ ўйинларининг иккинчи кунида ҳам 5та медаль қўлга киритди. 

Боксчилардан Умидилло Расулов (-60 кг), Жаъфар Шаҳбозов (-66 кг), Узукжамол Юнусова (-52 кг) ва Гулдана Тиловберганова (-54 кг) ва эркин курашдан Намоз Абдурашидов (-125 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. 

Шу тариқа Ўзбекистон 2та кумуш ва 8та бронза билан 9 мамлакат ичида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид