Ўзбекистон | 18:08 / 06.09.2021
3031
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда канализация қувурига тушган 3 эркак заҳарланиб, вафот этди

Хоразм вилояти, Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғида 27 август куни фожиа юз берди.

Орзу маҳалласида яшовчи фуқаролар Х.Шукуруллоев, О.Курбанов ва Ш.Курбанов кўпқаватли уйларнинг канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган камера ичига тушишган. Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, улар камера ичида тўпланиб қолган газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.

Ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Кейинчалик, жиноят иши Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасига ўтказилиб, назоратга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид