Жамият | 11:55 / 07.09.2021
14725
4 дақиқада ўқилади
Реклама

EVOS ўзининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилган хайрия натижалари ҳақида маълумот берди

Фото: EVOS

Азиз дўстлар!

Биз EVOS брендининг 15 йиллигини нишонлаб бўлдик, аммо совғалар ҳали тугамади. EVOS сизларнинг барчангиз билан бирга ўтказган хайрия тадбирининг натижаларини сиз азиз меҳмонлар билан баҳам кўришдан мамнунмиз.

Ёдингизда бўлса, биз 2021 йил 15 июлда EVOS’нинг 15-йиллиги кунида хайрия акциясида иштирок этиш учун барча бефарқ бўлмаган ўзбекистонликларга мурожаат қилган эдик. Шу куни мол гўштидан тайёрланган классик лавашни сотишдан тўпланган барча маблағлар болалар ва катталар учун тиббий асбоб-ускуналар сотиб олишга топширилди.

Тошкент шаҳар эндокринология диспансери (ШEД), Тошкент шаҳар аҳолисининг эндокрин касалликларининг олдини олиш ва даволаш бўйича ихтисослаштирилган даволаш-профилактика ва ташкилий-услубий маркази вакиллари ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ҳақида мактуб йўлладилар. Диспансернинг тиббий ходимлари ташхис қўйиш қийин бўлган ҳолатларда эндокрин касалликларга чалинган беморларга, шунингдек яшаш жойида даволанишнинг самарасиз ҳолатларида бепул маслаҳат ёрдами кўрсатади. Шунингдек, ШEД да 1-тоифа қандли диабет билан касалланган Тошкент шаҳридаги барча болалар ва ўсмирлар кузатилиб назоратда бўлади. ШEД клиник-биокимёвий лабораториясида клиник ва биокимёвий таҳлиллар бепул амалга оширилади.

ШEД вакиллари бизнинг компаниямизга мурожаат қилган мактубда Диспансернинг ишини оптималлаштириш ва модернизация қилиш учун ечим талаб қиладиган бир қатор муаммолар ҳақида хабар берилди. Масалан, 6 та ўрин учун реанимация бўлими очиш, уни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, диагностика блокидаги маънан эскирган (лаборатория, функционал диагностика хонаси, рентген кабинети) ускуналарни алмаштириш.

Хайрия акцияси доирасида тўпланган маблағлар туфайли биз ШEД га бир қатор долзарб масалаларни ҳал қилишда, яъни реанимация хоналарини жорий таъмирлашда, кислород билан таъминлаш тизимини яратишда, ётоқ консолларини ўрнатишда, юқори технологик лаборатория ускуналари – Чемрай-120 биокимёвий автоматик анализатори ва унга қўшимча қисмлар, ярим автоматик коагулометр РТ-2201, қуритиш жавони, қуруқ ҳаво термостатларини етказиб беришда ёрдам бердик. Айниқса, ёш болалар соғлиги ҳақида гап кетаётганда ушбу ускуналар, шунингдек, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар диспансер беморлари учун жуда муҳим кўрсаткичлар бўлган хизмат кўрсатиш сифати ва муддатларининг қисқаришига сезиларли даражада таъсир қилади.

EVOS компанияси номидан биз ШEД нинг барча ходимларига ва шахсан бош шифокор Сарёва Виктория Эдуардовнага уларнинг бебаҳо меҳнати, касбий маҳорати ва эндокринологик касалликларга чалинган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам беришга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Шифокорлик касби, албатта, энг муҳим ва энг қийин ва биз сиз билан биргаликда ҳаракатларимиз билан муҳтож бўлганларга ёрдам беришда ўз ҳиссамизни қўшишимиз жуда яхши.

Лойиҳада ёрдами ва иштироки учун ДИАСА "Ҳаёт учун диабетни назорат қилиш" ижтимоий ҳаракатига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Энг муҳими, мурожаатимизни қабул қилган ва мазкур хайрия акциясида иштирок этган ҳар бирингизга катта раҳмат. Эришилган натижа – халқимиз ўз ҳиссасини қўшиб, солиҳ амалларга интилиш қанчалик муҳимлигини яхши англашига яна бир далилдир.

Келинглар, эҳтиёжи бўлганларга ёрдам беришни унутмасдан, бир-биримизга меҳрибон ва эътиборли бўлайлик!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид