Жамият | 20:46 / 11.09.2021
33201
2 дақиқада ўқилади

Пулнинг кетидан қувмаслик ҳақида замонавий ҳикоя

Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Абдулазиз Абдуқодирий 24 ёшда. Унинг карьерага оид приоритетлари ва ҳозирги молиявий статуси – ўқишга кира олмаганидан афсус чекаётган минглаб ёшлар учун стимул бўла олади.

Абдулазиз видеограф касбини текинга ўргангани, ҳозир жамоаси билан ойлик соф фойдаси 2,5–6 минг доллар оралиғида эканини айтади.

“Ўз касбини яхши кўрмайдиганлар ўз касбини яхши кўрадиганларнинг қўл остида ишлайди”, – деб ҳисоблайди у.

Абдулазизнинг ҳаётини ўзгартирган қарори эътиборга лойиқ:

“Қадриятларим ҳақида ўйлаб кўриб, ўзим яхши кўрган нарса билан шуғулланишга қарор қилганман. Яъни пулни асосий мақсад қилмасдан, вақт билан дўстлашиб (ўзимга deadline қўймасдан), бутун ҳаётим давомида ўзимга ёққан нарса билан шуғулланаман, нима бўлса бўлди, деганман. Қанча даромад топаман, қачон кўтариламан, кўтариламанми-йўқми ўзи, буларни тақдир ҳукмига ташлаганман.

Асосийси, ўзимга ёққан нарса билан шуғуллансам, ҳеч қачон ютқазмайман, чунки энг камида қилган ишимдан роҳат оламан. Ва айни шу қарорим ҳаётимдаги энг тўғри қарор бўлди. Ҳозир мен таниган одамлар орасида ўзимни энг бахтлиси деб ҳисоблайман”.

Видеони SUBYEKTIV'нинг YouTube-каналида томоша қилинг. Фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.

Лойиҳа муаллифи:
Жамшидхон Зиёхонов

Тасвирчи ва монтажчилар:
Муҳаммаджон Ғаниев,
Отахон Юсупов

Мавзуга оид