Ўзбекистон | 16:06 / 13.09.2021
1675
2 дақиқада ўқилади

Алимент тўламагани учун 3 нафар андижонлик шахс 15 суткага қамалди

Улар ўз фарзандлари учун тўланиши керак бўлган алиментларни тўлашдан бўйин товлаган ва натижада қарздорлик тўпланиб қолган.

Фуқаро А.Х. жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг буйруғига асосан Ш.Х. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, алимент тўловларни ўз вақтида тўламасдан келган. Алиментдан 16 млн 512 минг 493 сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ў.М. ҳам бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши юклатилган. Ўз фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган Ў.М.нинг ҳам қарзи йиғилиб, 14 млн 696 минг 601 сўмни ташкил этган. 

Бундан ташқари, қарздор В.Қ. ҳам ўз фарзандлари таъминотидан қочиб, алимент тўловларини амалга оширмай юргани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича қарздорларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ, Шаҳрихонда фарзанди учун алимент тўламай юрган 2 нафар ота озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид