Ўзбекистон | 11:56 / 13.09.2021
8360
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар июль ойи ўрталаридан буён энг паст кўрсаткични қайд этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус, 96 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 6 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 12 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164890 (+526) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 14 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 62 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 18 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 59 нафари Фарғона вилоятида,
  • 15 нафари Хоразм вилоятида,
  • 83 нафари Тошкент вилоятида,
  • 179 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда сўнгги икки ойда бундан кам кунлик кўрсаткич 17 июль куни қайд этилган - ўшанда 485та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган, 18 июль куни кунлик беморлар сони 541та янги ҳолат аниқланган ва шундан кейинги ҳолатлар бундан юқори бўлган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 66 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Наманган вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 131 нафар,  
  • Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
  • Фарғона вилоятида 81 нафар,
  • Тошкент вилоятида 92 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 203 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157139 (+644) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1159 нафарни ташкил қилди.

12 сентябрь куни 96 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 25478тага етди. Кеча беморларнинг 247 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19822 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 205 нафарга етди.

Мавзуга оид