Ўзбекистон | 08:10 / 14.09.2021
13619
1 дақиқада ўқилади

Том Круз иштирокидаги фильмни суратга олиш вақтида ўнлаб сигирлар ҳушини йўқотди 

Америкалик машҳур актёр Том Круз иштирокидаги “Бажариб бўлмас топшириқ 7” фильмини Британиянинг Камбрия графлигида суратга олиш вақтида сигирлар подаси билан ноодатий ҳодиса юз берди.

Гап шундаки, актёрнинг парашют билан сакраш саҳналари суратга олиниш вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлланган юқори частотали шовқин қурилмаси сабабли ўнлаб сигирлар ҳушини йўқотган.

Актёр парашют билан 4та сакрашни амалга оширган. Бу вақтда суратга олиш гуруҳи дронларга қарши махсус қурилмаларни ишга туширган. Уларнинг овози шунчалик кучли бўлганки, яқин орада ўтлаб юрган ўнлаб сигирлар ҳушини йўқотган. Қурилмалар ўчирилгач, сигирлар яна ҳушига келган.

Ушбу кўнгилсиз воқеага қарамай, маҳаллий аҳоли ушбу ҳолат юзасидан шикоят қилмаган.

Мавзуга оид