ЖАРнинг энг йирик шаҳри мэри йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди
ЖАРнинг энг йирик шаҳри ҳисобланган Йоханнесбургга яқинда мэр этиб тайинланган Жолиди Матонго йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.
Матонго Йоханнесбург мэри сифатида бор-йўғи бир ойдан сал кўп вақт ишлаган.
Автоҳалокат 18 сентябрда, Матонго Африка миллий конгресси партиясининг Йоханнесбургга ёндош Соуэто шаҳрида ўтган сайловолди кампаниясидаги иштирокидан кейин юз берган. У тадбир доирасида ЖАР президенти Сирил Рамафосага ҳамроҳлик қилган.
ЙТҲнинг қолган тафсилотлари келтирилмаган.
“Бу кутилмаган йўқотиш оқибатида давлатимиз иқтисодий маркази икки ой ичида иккинчи мэрдан маҳрум бўлди”, деб айтган Рамафоса.
Маъмурий маркази Йоханнесбург бўлган Гаутенг провинцияси маъмурияти Матонгонинг вафоти муносабати билан таъзия билдирган.
46 ёшли Матонго Йоханнесбургнинг аввалги мэри Жефф Махубо июлда коронавирусдан вафот этгандан кейин 10 августда шаҳар мэри этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
09:22 / 16.12.2024
ЖАР ХЖС ордери туфайли Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди
23:10 / 07.12.2024
ЖАРда авария юз берган ташландиқ шахтадан 153 киши олиб чиқилди. Уларнинг аксарияти ноқонуний мигрантлар
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024