Ўзбекистон | 16:16 / 19.09.2021
13347
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда банк ходимлари дам олиш кунлари пахта теримига чиқарилгани айтилмоқда

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Ангор туманида банк ходимлари дам олиш кунлари пахта теримига чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ангор туманидаги тижорат банклари ходимлари 18 сентябрь шанба (дам олиш) куни банк раисининг топшириғи билан «Тўққиз ой якуни» деб ишга жалб этилган. 

Якшанба куни эса аввалига аёл ходимларгача ишга чиқиб, кредит ундируви билан шуғулланиш топшириғи берилган. Кейин бу топшириқ тўхтатилиб, ҳоким топшириғига биноан барча ходимлар пахта теримига чиқиши тайинланган.

Меҳнат вазирлигининг муносабатида ёзилишича, Ангор туманидаги ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Мавзуга оид