Фан-техника | 21:31 / 23.09.2021
35864
1 дақиқада ўқилади

Brabus дунёдаги энг тезюрар кроссоверни тақдим этди

Компания Mercedes-Benz GLE Coupe негизида қурилган Brabus 900 Rocket Edition’дан 25 дона ишлаб чиқаради ва унинг нархи 447 400 долларни ташкил қилади.

Фото: Brabus

Brabus компанияси Монакодаги Monaco Yacht Show 2021 яхт-шоуси доирасида Mercedes-Benz GLE Coupe модели негизида қурилган Brabus 900 Rocket Edition кроссоверини кенг оммага тақдим этди. Компания ушбу кроссоверни дунёдаги энг тезюрар йўлтанламас деб эътироф этмоқда.

Моделнинг максимал тезлиги соатига 330 кмни ташкил қилади. Машина двигатели модернизация қилиниб, 4,4 литр ҳажмга етказилган.

Машина 888 от кучига эга двигател, 9 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Янги модел жойидан 100 км/соат тезликкача 3,2 сонияда эришади.

Кроссовер 23 дюймли Brabus Monoblock Y Platinum Edition ғилдираклари билан жиҳозланган. Орқа ғилдиракларга Continental фирмасининг 335/30 ZR23 ва олд ғилдиракларга 295/30 ZR23 ўлчамдаги шиналари кийгазилган.

Машина ичини безашда тери, алькантара ва ёғоч қўлланган.

Brabus кроссовердан 25 дона ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид