Сув хўжалиги вазирлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг “Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятлари ва жавобгарлиги; фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш; ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
Вазирликнинг асосий вазифалари:
- сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
- сув хўжалиги объектларини модернизациялаш, ривожлантириш ва қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек, хавфсизлик даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва экспертиза қилиш ишларига малакали хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, қабул қилинган қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
- Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом;
- Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низом;
- Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом;
- “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом.
Ҳужжатда қуйидаги рўйхатлар келтирилади:
- Сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати;
- Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг таркибига кирувчи сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи “Сувқурилишинвест” давлат муассасалари рўйхати.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024