Ўзбекистон | 11:51 / 24.09.2021
24870
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар билан муносабатлардаги мураккабликлар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда сайловчилар билан учрашув чоғида қўшни давлатлар билан муносабатлардаги мураккабликлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Тожикистонга борганимизда қанча учрашувлар ўтказганимиздан хабарингиз бор. Туркманистон президенти, ҳурматли Гурбангули Бердимуҳамедов ўша ерда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. Сув масаласида, чегара масаласида жуда муҳим муаммоларни ечиб олишимиз керак. Қирғизистон билан чегара муаммосини собиқ президент Алмаз Атамбоев билан 57 фоизга ҳал қилган эдик. Қолган қисми устида амалдаги президент Садир Жапаров билан ечяпмиз.

Олдин шундай ҳаракатлар қилармидик? Чегараларимизда миналар бор эди-ку! Ривожланган, йирик давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатмоқчи бўлсак, улар бизга – агар ўз қўшниларинг билан дўст бўла олмасанг, қандай қилиб бизга дўст бўласан, демайдими?

Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси халқимиз учун. Ҳаммасининг тагида инсон манфаатлари, эркинлиги, инсон қадри ётибди”, – дея президентликка номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид