Ўзбекистон | 11:46 / 28.09.2021
20024
1 дақиқада ўқилади

Биз ўтган 5 йилда қўрқувдан қутулдик – Шавкат Мирзиёев

Бугун, 28 сентябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида ЎзЛиДеП томонидан ташкиллаштирилган сайловчилар билан учрашувда иштирок этмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Фарғонадаги учрашувда номзодга сўз берилганида, Шавкат Мирзиёев сайлов жараёни ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Ўтган 5 йил давомида биз нимадан қутулдик, десангиз мен айтаман – қўрқувдан қутулдик. Мана, кеча Намангандаги учрашувда бир тадбиркор менга айтяпти – ҳозир 80 млн долларлик айланма маблағим бор, деяпти. Олдинги давр бўлса 80 млн эмас, 8 минг доллари бўлса дарҳол назоратга олинарди. Ким ҳалол ишлаётган бўлса хотиржам юраверсин, бой бўлсин, халқига фойдаси тегсин.

Сайловда ҳамма ўз юрагига қараб танлов қилсин. Кимни истасангиз шуни сайланг. Фақат олдингидек бир киши бутун оиланинг паспортини олиб бориб сайлаб келмасин. Онгли равишда бўлсин. Демократик йўлдан кетишимизни бутун дунё ҳамжамиятига намойиш этамиз, деб ишонаман”, – дея номзоднинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид