Макронга тухум улоқтирган йигит руҳий касалликлар шифохонасига жўнатилди
Франция президенти Эмманюэль Макронга Лиондаги халқаро кўргазмага ташрифи вақтида тухум улоқтирган 19 ёшли йигит руҳий касалликлар шифохонасига жўнатилди.
Лион прокуратураси талаба руҳий экспертизадан ўтиши кераклигини талаб қилган. Экспертиза натижасида йигитнинг руҳий касалликлар шифохонасида даволаниши кераклиги аниқланган. У Брондаги Vinatier шифохонасига жўнатилган.
27 сентябрда Макронга Лиондаги меҳмондўстлик ва умумий овқатланиш соҳасидаги Eurexpo халқаро кўргазмасига ташрифи вақтида тухум улоқтирилди. Тухумни отган йигит ўша ондаёқ қўлга олинган. Унга “давлат ҳокимиятини амалга оширувчи шахсга нисбатан зўравонлик қўллаш” айблови қўйилган.
Июлда 28 ёшли Дамиен Тарел Макрон Дром департаментида аҳоли билан мулоқот қилаётган вақтда унинг юзига тарсаки туширганди. Кейинроқ эркак “ҳокимият вакилига” ҳужум қилишда айбдор деб топилиб, 4 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
Мавзуга оид
14:42 / 05.12.2024
Руҳий касалликлар бош мия ҳажмини кичрайтиради
17:18 / 17.10.2021
Макрон Франциянинг Париждаги қирғинни қоралаган илк президенти бўлди. 60 йил олдин шаҳарда жазоирликлар отилган ва дарёга чўктирилган
23:48 / 14.10.2021
Эмманюэль Макрон футбол учрашувида пенальтидан гол урди
15:01 / 05.10.2021