Ўзбекистон | 11:45 / 28.09.2021
5461
2 дақиқада ўқилади

«Ўзимга юклатилаётган масъулиятни жуда яхши ҳис қилиб турибман» – Шавкат Мирзиёев

Бугун, 28 сентябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида ЎзЛиДеП томонидан ташкиллаштирилган сайловчилар билан учрашувда иштирок этмоқда. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, Боғдод тумани Гулистон маҳалласида ташкил этилган учрашувда номзод олқишлар ва “Мирзиёев-Мирзиёев” деган ҳайқириқлар билан кутиб олинди.

Тадбирни сенатор, шоира Энахон Сиддиқова очди ва анъанага кўра номзод ҳақида маълумотлар тақдим қилди. Шундан кейин номзодга сўз берилди:

“Буюк зиёлилар, шоирлар юрти бўлган Фарғона вилоятига келганимдан мамнунман. Бутун республика бўйича кезиб, ўтган 5 йилдаги ишларимизни сарҳисоб қиляпмиз, янги режаларимизни таништиряпмиз. 

Бугунги Фарғона ёки Боғдод кечаги эмас, ўзимиз ҳам кечаги одамлар эмасмиз. Менга ишонч билдириб, номзод сифатида кўрсатганингиз учун катта раҳмат. Бугунги глобаллашув жараёнида, таҳликали замонда мен ўзимга юклатилаётган масъулиятни жуда яхши ҳис қилиб турибман.

Бу ерга келгунча бир хонадонга кирдим ва танишган оиламнинг шукронасини эшитиб кўнглим кўтарилди. Дилимдан бир фикр қайта ўтди – қилса бўлар экан-ку!

Худо хоҳласа, менга қанча умр берса шу халқимга, жумладан фарғоналикларга хизмат қиламан”, – дея номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид