Мен ҳам қишлоқ фарзандиман, оддий уйларни, чанг кўчаларни умуман унутмайман – Шавкат Мирзиёев
Бугун, 29 сентябрь куни ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида сайловчилар билан учрашувда иштирок этмоқда. Водий вилоятларидаги анъана Андижонда ҳам давом этди – номзод “Мирзиёев-Мирзиёев” деган ҳайқириқлар остида тадбир ўтказилаётган жойга кириб келди.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтаётган тадбирни очиб берган вилоят “Нуронийлар” жамғармаси раиси Ўктам Охунов Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида илгари сурилганини эслатиб ўтди. “Шу кунларга келиб Бобур, Чўлпон боболаримизнинг орзулари ушаляпти”, деди модератор ва номзодга сўз берди.
“Андижоннинг ҳар бир тумани ўз тарихига эга. Мана шу тарихий биноларда ҳам колхоз-совхозларни тугатиб, фермерлик ҳаракатини бошлаганмиз. 5 йилда нималарга эришдик, деган савол ҳаммамизни ўйлантиради. Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш.
Мен ҳам қишлоқ фарзандиман, оддий уйларни, чанг кўчаларни умуман унутмайман. Умримнинг 45 йили Тошкентда ўтди. Мен ёшларга қарата айтмоқчиман – ҳаёт курашлардан иборат. Агар адолатли ҳакам бўлса, биз 5 йилда нималарга эришдик деган савол қўйилса, эркин, қўрқувсиз яшашга деб жавоб берилади”, – деди Шавкат Мирзиёев расмий нутқи олдидан.
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
16:13 / 20.12.2024