Ўзбекистон | 12:35 / 05.10.2021
2115
1 дақиқада ўқилади

Алиментдан қарздор хоразмлик ота қидирувга берилди ва Тошкентдан топилди

Фото: KUN.UZ

Алиментдан 10 млн сўм қарздор бўлиб қолган хоразмлик ота Тошкент шаҳридан топилган ва алимент пуллари ундирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ю.С.дан ундирувчи А.М. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, МИБ ходимлари қарздорни яшаш манзилидан топа олишмаган. Шундан сўнг, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор ота Тошкент шаҳридан топилган. Унинг алиментдан қарзи 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига 10 млн сўмдан зиёд экани аниқланган.

Қарздорга вояга етмаган фарзандини таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Шундан сўнг у алимент пулларини тўлаб берган.

Мавзуга оид