Жамият | 10:06 / 13.10.2021
26774
1 дақиқада ўқилади

Андижонда қўлбола кўприк ясаб, ундан ўтиш учун пул олиб келган шахс 7 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида пулли кўприк пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойидаги табиий офат туфайли Аравонсой кўприги авария ҳолатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган, ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган. 

2021 йил 10 октябрь куни соат 7:00ларда “Бозорбоши” МФЙ, Чилонзор кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган, фуқаро Х.И. сойга 2та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган. 

Маълум қилинишича, ушбу хатти-ҳаракат Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган ва фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 200-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

“Иккала туман аҳолиси расмий саҳифалар орқали кўприк қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилмагунга қадар ўз ҳаётларини хатарга қўйиб, сойдан ясама кўприклар орқали ўтмаслик ҳақида огоҳлантирилди”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид