Қандаҳордаги масжидда содир этилган портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
Маълумот берилишича, икки нафар худкуш масжид биносининг турли қисмларида ҳужум уюштирган.
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида жойлашган шиалар масжидида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги гуруҳ баёнотига таяниб хабар берди.
Гуруҳнинг билдиришича, икки нафар худкуш масжид биносининг турли қисмларида ҳужум уюштирган.
Эслатиб ўтамиз, Қандаҳордаги шиалар масжидида жума намози вақтида портлашлар содир бўлди. «Бахтар» агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 62 киши ҳалок бўлиб, 68 киши яраланган.
Ўтган ҳафтада ҳам Қундуздаги шиалар масжидларидан бирида жума намози вақтида террорчи худкуш ўзини портлатиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024
“Бу шаҳар ичидаги, ҳамма қарши бўлган бомба эди” — Фарғонадаги портлаш ҳақида гувоҳлар нима дейди?
10:59 / 18.12.2024