Ўзбекистон | 18:24 / 22.10.2021
4232
1 дақиқада ўқилади

Нарзулло Обломуродов: “Инсон ҳаёти учун энг муҳим экологик стандартларни таъминлаш керак”

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов тошкентлик сайловчилар билан учрашди.

Фото: Экологик партия

Учрашувда номзод ўз сайловолди дастурида кўзда тутилган, инсон ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш масалалари ҳақида гапирди.

“Жойларда атроф-муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш орқали уларнинг технологик жараёнларини модернизация қилиш, янги инновацион технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш лозим. Атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай хўжалик фаолияти турларини ифлослантирувчи моддаларни тозалаш ускуналари билан жиҳозланмасдан лойиҳалаштиришга чек қўйиш керак”, – деди у.

Шунингдек, йирик ва саноати ривожланган шаҳарларда атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газлар чиқарилишини ҳамда чанг миқдорини 1,5 баробарга камайтириш чоралари кўрилиши номзод томонидан яна бир бор эътироф этиб ўтилди.

Сайловчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Мавзуга оид