Жаҳон | 15:04 / 23.10.2021
10783
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШдан F-16 самолётларини сотиб олиш жараёни бошланганини маълум қилди

Аввалроқ Туркия мудофаа саноати раҳбари Исмоил Демир мамлакат Россиянинг Су-35 ва Су-57 самолётларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди.

Фото: AP

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар АҚШдан F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш жараёни бошланганини маълум қилди.

«F-16 хариди бўйича техник ишлар бошланди, биз жараённи кузатиб турибмиз. Туркиянинг кучайиши НАТОнинг ҳам кучайишини билдиради», — деди у.

Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олганидан сўнг АҚШ бу мамлакатга F-35 қирувчи самолётларини етказиб беришдан бош тортганди. Шундан сўнг Анқара Москвадан самолёт сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Аввалроқ Туркия мудофаа саноати раҳбари Исмоил Демир мамлакат Россиянинг Су-35 ва Су-57 самолётларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди.

Мавзуга оид