Жамият | 19:12 / 25.10.2021
13618
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳар 100 минг одамнинг 68 нафари қамоқда — World Prison Brief

Ўзбекистон қамоқхоналарида жами 22,8 минг нафар маҳбус бор. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келмоқда.

World Prison Brief томoнидан қамоқхоналарда сақланаётган маҳбуслар сони бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон қамоқхоналарида жами 22,8 минг нафар маҳбус бор ва уларнинг сони бўйича рейтингда 62-ўринда қайд қилинган.

Бундан ташқари, мамлакатларда ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган маҳкумлар сони ҳам ҳисоблаб чиқилган. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон World Prison Brief рейтингида 223 давлат орасида 179-ўринни эгаллаган. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади.

Ушбу кўрсаткичлар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида қуйидагича: Туркманистон қамоқхоналарида 35000 нафар (ҳар 100 минг кишига 576 нафар), Қозоғистон қамоқхоналарида 29403 нафар (ҳар 100 минг кишига 157 нафар), Қирғизистон қамоқхоналарида 10142 нафар (ҳар 100 минг кишига 161 нафар) Тожикистон қамоқхоналарида 8000 нафар (ҳар 100 минг кишига 83 нафар) маҳбус бор.

Рейтингда 1-ўринда АҚШ қайд этилган. Мамлакат қамоқхоналарда жами 2 млн 68 минг 800 нафар америкалик мавжуд. Шунингдек, АҚШда ҳар 100 минг кишининг 629 нафари қамоқхоналарда.

Ҳудудида бирор маҳкум бўлмаган Сан-Марино эса охирги, 223-ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид