Ҳазораспда қонунга хилоф равишда хорижга чиққан аёл судланди
Ҳазорасп туман судининг «Паҳлавон Маҳмуд» маҳалласида ўтказилган сайёр суд мажлисида қонунга хилоф равишда хорижга чиққан аёл ва отасининг мулкини ўғирлаган йигитга ҳукм ўқилди.
Биринчи иш ҳолатларига кўра, Г.М. 2020 йил март ойида Қозоғистонга бориш учун белгиланган тартибга риоя қилмаган. Жумладан, Тошкент вилояти чегара назорат ўтказиш пункти яқинидаги чегара ҳудудидан айланма йўллар орқали, сим тўсиқлар остидан, қонунга хилоф равишда Қозоғистонга ўтган.
Суд ҳукми билан судланувчи Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, муқаддам судланмаганлиги, аёллиги, ишсизлиги, оиласидан ажрашганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги инобатга олиниб, жарима жазоси тайинланган.
Иккинчи иш ҳолатларига кўра, У.Қ. 2021 йил май ойида отасининг уйда йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонасидаги сейфни калит танлаш йўли билан очиб, ичидан 80 грамм оғирликдаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб, унга 28 млн сўм зиён етказган. Ўғирланган мулкни арзон нархда ўзга шахсларга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Суд ҳукми билан судланувчи Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбли деб топилиб, унинг муқаддам судланмаганлиги, етказилган мулкий зиён тўлиқ бартараф қилинганлиги инобатга олиниб, ахлоқ тузитиш ишлари жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024