Амстердамда уй қуришда ёғочдан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди
Бундан мақсад, ишлаб чиқариш чоғида кўп миқдорда углерод гази ажралиб чиқадиган пўлат ва бетон каби зарарли материаллардан фойдаланишни камайтиришдир.
2025 йилдан бошлаб Нидерландия пойтахтида барча янги уйлар қурилишида ёғочдан фойдаланилади, деб ёзади Dezeen нашри.
Қайд этилишича, Амстердам ҳокимияти Green Deal Timber Construction келишувини имзолаган. Унга кўра, қурувчилар уй қуриш жараёнида камида 20 фоиз ёғоч ёки бошқа экологик соф материалларидан фойдаланиши шарт бўлади.
Бундан мақсад, ишлаб чиқариш чоғида кўп миқдорда углерод гази ажралиб чиқадиган пўлат ва бетон каби зарарли материаллардан фойдаланишни камайтиришдир.
Амстердам институти таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу чора шаҳарда зарарли чиқиндилар ажралиб чиқишини йилига 220 тоннага камайтиради.
Мавзуга оид
10:11 / 18.12.2024
Уй-жой қурилишида янги тизим жорий этилиши мумкин
19:53 / 11.12.2024
Тошкентда Юнусобод деҳқон бозори ўрнида уч қаватли экобозор қурилади
12:28 / 13.11.2023
Амстердамда иқлим ҳимоясига бағишланган катта намойиш бўлиб ўтди
09:49 / 17.05.2023