Жаҳон | 18:07 / 04.11.2021
3055
1 дақиқада ўқилади

Ла-Маншда 400 нафардан ортиқ мигрант қутқарилди, бир киши ҳалок бўлди

Қутқарув операциясида Франция ҳарбий-денгиз кучлари, соҳил қўриқлаш хизмати ва божхона хизматининг бир нечта кемаси, ҳарбий-денгиз вертолёти қатнашган.

Ла-Манш бўғозини кесиб ўтишга уриниш чоғида бир нафар мигрант ҳалок бўлди, 400 нафардан ортиқ мигрант қутқариб қолинди. Бу ҳақда DPA хабар берди.

Ла-Манш ва Шимолий денгиз (PREMAR) префектурасининг маълумотига кўра, қутқарув операциясида Франция ҳарбий-денгиз кучлари, соҳил қўриқлаш хизмати ва божхона хизматининг бир нечта кемаси, ҳарбий-денгиз вертолёти қатнашган.

Мигрантлар кичик қайиқларда сузиб келаётган чоғида бир киши денгизга тушиб кетиб ғарқ бўлган.

Қутқарилганлар Кале ва Дюнкерк портларига олиб келинган.

Мавзуга оид