Жамият | 19:49 / 06.11.2021
12444
1 дақиқада ўқилади

Кун сўрови: Чангли об-ҳаво сизга қандай таъсир қилди?

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 ноябрдан бери чанг-ғуборли аномал об-ҳаво шароити сақланиб қолмоқда. “Ўзгидромет” Тошкент ҳавосидаги чанг миқдори баъзи вақтларда меъёрдан 30 баробаргача ортганини маълум қилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига бундай чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Хўш, чангли об-ҳаво аҳолига қандай таъсир қилди? Биз Тошкентда турли ёшдаги аҳоли вакилларига шундай савол билан юзландик.

“Кун сўрови”да иштирок этганларнинг деярли барчаси бу ҳавода нафас олишга қийналганини билдирди. Ёши катта, аллергик ва астма касаллиги борлар нафас олиш қийинлашганини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, ғуборли ҳаво қачон тўла чекиниши борасида синоптиклар прогнозлари ҳозирча йўқ. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати илиши кутилмоқда.

Мавзуга оид