Жаҳон | 12:48 / 07.11.2021
34195
1 дақиқада ўқилади

2030 йилгача 6 та шаҳар сув остида қолиши мумкинлиги айтилди

Дунёнинг турли бурчакларида жойлашган камида 6 та шаҳар иқлим ўзгариши сабабли 2030 йилгача тўлиқ ёки қисман сув остида қолиши мумкин. Бундай маълумотларни Climate Central нотижорат ташкилоти прогнозларига таяниб The India Times нашри келтириб ўтди.

Венеция / Фото: EPA-EFE/FABIO MUZZI

Climate Central ўз прогнозини Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи маълумотларига асосланиб харита шаклида тузган.

Нашрда таъкидланишича, Амстердам денгиз сатҳи кўтарилиши оқибатида биринчи бўлиб сув остида қолиши мумкин. Рўйхатда кейинги ўринни Ироқдаги Шатт-ал-Араб дарёси бўйлаб жойлашган Басра шаҳри эгаллаган. АҚШнинг Янги Орлеан шаҳри ҳам тўғонлар тизимига эга бўлишига қарамай, сув остида қолиши мумкин.

4-ўринни Венеция эгаллаган. Италиянинг ушбу шаҳрида ер сатҳи ҳар йил 2 мм камайиб бормоқда. Кейинги ўринни Вьетнам жанубидаги Хошимин шаҳри эгалламоқда. Прогнозларга кўра, шаҳарнинг шарқий ҳудудлари Меконг дарёсига яқинлиги сабабли сувга ғарқ бўлиши эҳтимоли юқори. Рўйхатнинг охирги поғонасини Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳри эгаллаган.

Мавзуга оид