Ўзбекистон | 07:28 / 12.11.2021
5996
1 дақиқада ўқилади
Андижон вилоятида 4 балли ер силкиниши содир бўлди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича, 12 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 06:38да ер силкиниши қайд этилди.
Эпицентр: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани. Ер силкиниши координаталари: 40,8 градус шимолий кенглик; 72,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 10 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 298 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Жалақудуқ туманида - 4 балл, 10 км;
- Қўрғонтепа туманида - 3-4 балл, 14 км;
- Андижон туманида - 3 балл, 21 км;
- Хўжаобод туманида - 3 балл, 21 км;
- Хонобод туманида - 2-3 балл, 29 км;
- Андижон шаҳрида - 2-3 балл, 30 км;
- Булоқбоши туманида - 2-3 балл, 30 км;
- Пахтаобод туманида - 2-3 балл, 31 км;
- Избоскан туманида - 2 балл, 40 км;
- Асака туманида - 2 балл, 43 км;
- Олтинкўл туманида - 2 балл, 44 км;
- Марҳамат туманида - 2 балл, 47 км.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024