Жамият | 23:18 / 14.11.2021
4361
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги кўпкарида «Камаз» пастликка ҳаракатланиб кетиб «ЗИЛ» билан тўқнашди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ўтказилган кўпкари вақтида «Камаз» пастликка ҳаракатланиб кетган. Оқибатда «ЗИЛ» машинаси билан тўқнашиб, уни ағдариб юборган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича 2021 йил 14 ноябрь куни 16:00 ларда Пайариқ тумани Полвонариқ маҳалласи ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари пайтида «Камаз» ва «ЗИЛ» юк машиналари тўқнашиб кетган.

«Камаз» ҳайдовчиси машинани кўпкари бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликка қўйган ва эътиборсизлик қилиб унинг қўл тормозини тортмаган. Оқибатда машина пастликка ҳаракатланган ва «ЗИЛ»га урилиб, уни ағдариб юборган.

Мазкур ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган. Фақат ҳар иккала юк машина жиддий шикастланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид