Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ҳибсга олинди
Стив Бэннонга конгрессга ҳурматсизлик бўйича иккита айблов эълон қилинган: биринчиси 14 октябрь куни кўрсатма бериш учун келмагани, иккинчиси ҳужжатлар тақдим этишдан бош тортгани учун.
Доналд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннон федерал ҳукуматга таслим бўлди. Бэннон январда Капитолийга ҳужум борасида суриштирув олиб бораётган вакиллар палатаси қўмитасига боришни рад этганди.
Хабар қилинишича, Бэннонга конгрессга ҳурматсизлик бўйича иккита айблов эълон қилинган: биринчиси 14 октябрь куни кўрсатма бериш учун келмагани, иккинчиси ҳужжатлар тақдим этишдан бош тортгани учун.
Associated Press агентлигининг маълумот беришича, айблов хулосасига кўра, Бэннон 24 сентябрда хабарнома олганидан сўнг қўмита билан алоқага чиқмаган, 7 октябрда унинг адвокати Бэннон қўмита Трамп билан келишувга эришмагунича кўрсатма бермаслиги ва ҳеч қандай ҳужжатни тақдим этмаслигини билдирган.
Бэннон бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва минг долларгача жаримага тортилиши мумкин.
Конгрессменлар Капитолийга қилинган ҳужум бўйича собиқ президент Доналд Трампнинг олти нафар собиқ ёрдамчиларини кўрсатма бериш учун чақирган.
Мавзуга оид
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
18:22 / 25.12.2024
Дания Трамп баёнотидан кейин Гренландия мудофааси харажатларини оширди
16:18 / 24.12.2024
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
09:53 / 24.12.2024