Ўзбекистон | 09:30 / 16.11.2021
5808
1 дақиқада ўқилади

Қизилтепа туманининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қизилтепа туманига қарийб 25 йил ҳокимлик қилган ва яқинда туман раҳбарлигидан озод этилган Шабон Набиев янги лавозимда иш бошлади. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 15 ноябрь куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов раҳбарлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида йиғилиш ўтказилган. Унда ташкилий масала кўрилиб, Шабон Набиев Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

12 ноябрь куни Шабон Набиев Қизилтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига “Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиев туманнинг янги раҳбарига айланганди.

Мавзуга оид