Ўзбекистон | 15:57 / 23.11.2021
5360
1 дақиқада ўқилади

Кегейлида 5 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти

Қорақалпоғистонда Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар фаолияти фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Кегейли тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро М.Б. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда шериги А.Қ. 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Беруний ва Элликқалъада ер сотмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.

Мавзуга оид