Исроил янги штамм сабабли дунёда биринчи бўлиб ўз чегараларини ёпди
Исроил коронавируснинг янги штамми “омикрон” сабабли дунёда биринчи бўлиб ўз чегараларини ёпди. Хорижликларнинг Исроилга кириши 2 ҳафтага тақиқлаб қўйилди. Шунингдек, ватанларига қайтадиган исроилликлар карантинда қолишлари керак бўлади.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Нафтали Беннет эълон қилди. Ҳукумат 2 ҳафта давомида янги штамм ҳақида кўпроқ маълумот пайдо бўлишига умид қилмоқда. Тақиқлов 29 ноябрдан амал қила бошлайди. Янги штамм билан касалланганлар телефонларни кузатиш технологияси ёрдамида кузатилади.
Айни вақтда мамлакатда омикрон-штамм билан битта касалланиш ҳолати қайд қилинган. Яна 7 киши ушбу штамм билан касалланганликда гумонланмоқда.
ЖССТ 26 ноябрда коронавируснинг янги штаммини грек алифбосининг омикрон (о) ҳарфи билан белгилади. Ушбу штамм “хавотир уйғотувчи штамм” мақомини олди. У билан илк касалланиш ҳолати ЖАРда қайд қилинган ва ҳозирда Европада у билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Кўплаб давлатлар ЖАР ва янги штамм тарқалаётган бошқа давлатлар билан авиаалоқани тўхтатмоқда.
Мавзуга оид
14:07
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024