Абдулазиз Комилов БМТ Махсус маърузачиси билан учрашди
29 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ихтисослашган тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.
«БМТ махсус маърузачиси мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқа давлатларда оғир аҳволга тушиб қолган шахсларга самарали ёрдам кўрсатиш, жумладан, Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан одамларни, айниқса, аёллар ва болаларни ватанга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади», — дейилади ТИВ ахборотида.
Шунингдек, музокаралар чоғида Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди ҳамда афғон халқига тезкор инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилди.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
11:15 / 12.12.2024