Ўзбекистон | 08:29 / 30.11.2021
8781
2 дақиқада ўқилади
Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари белгиланди
Президент “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинди.
Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;
- жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, жамоат жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш;
- ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;
- вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт воситасини бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;
- озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Абдуллаев зиммасига жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги жорий этилаётган бошқарув тизимини самарали йўлга қўйиш ҳамда Департаментнинг асосий вазифалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш бўйича шахсий жавобгарлик юкланди.
Мавзуга оид
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
21:05 / 29.03.2024
Президент жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришни буюрди
14:59 / 13.03.2024
Икки ҳудудда ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
07:37 / 21.02.2024