Ўзбекистон | 10:51 / 01.12.2021
4660
1 дақиқада ўқилади

Маст ҳуқуқбузарлар билан ишлаш бўйича профилактик чоралар белгиланмоқда 

Ўзбекистонда маст ҳуқуқбузарлар билан ишлаш бўйича профилактик чоралар белгиланмоқда. Бу жамоат хавфсизлиги концепциясида назарда тутилган.

Фото: Getty Images

Хусусан, 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясида қатор жиҳатлар белгилаб қўйилди.

Жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг маст ҳолатда содир этилганлигини, шунингдек, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик чеклови ўрнатилган шахсни ушбу чекловга риоя этмаганлигини аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, алкоголли ичимликка ружу қўйган, гиёҳванд, заҳарванд, тажовузкор руҳий касал шахсларни мажбурий даволаш бўйича намунавий дастур ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид