Ўзбекистон | 11:23 / 03.12.2021
3171
1 дақиқада ўқилади

Андижонда фуқаро яшаш уйида ўзини-ўзи осиб ўлдирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда, Андижон тумани “Ўрикзор” МФЙда яшовчи Қ.М яшаш хонадонида арқон билан ўзини-ўзи осган ҳолда ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Андижон вилояти прокуратурасининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, Тергов ҳаракатлари давомида ИИБ профилактика инспектори, маҳалла раиси ҳамда бошқаларнинг ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида ваколатли органларга хизмат текшируви тайинланган.

Аввалроқ, тотализаторда катта пул ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси, Шаҳрихон тумани «Бўстон» МФЙда яшовчи Б.Р мазкур ҳудудда жойлашган қабристон тўсинига бўйин соҳасидан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид