Ўзбекистон | 12:00 / 03.12.2021
5107
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк ACCA Approved Employer мақомини олди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

"Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги мутахассисларни профессионал ривожлантиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлик мақомини олди. Сертификатланган бухгалтерлар уюшмасининг (ACCA) мазкур сертификати банкка профессионалликни қадрлайдиган ва ўз ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратадиган масъул иш берувчи мақомини беради.

– "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ аккредитациядан ўтган ACCA иш берувчи мақомини олган Марказий Осиёдаги биринчи ва ҳозирги кунда ягона банк ҳисобланади, – деди Банк бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори Ойбек Воҳидов. – Ҳеч кимга сир эмаски, компаниялар учун энг яхши актив бу – инсон ресурсидир. Шуни инобатга олиб, биз Ўзбекистон бозоридаги энг яхши кадрларни танлаб олиб, уларни ривожлантиришга интиламиз. Шу билан бирга мазкур сертификат банкимиз ACCA уюшмаси аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам кўрсатадиган иш берувчи эканини яна бир бор тасдиқлайди.

ACCA аккредитацияланган иш берувчиси мақомининг олиниши банкка маҳаллий ва хорижий бозорлардаги энг яхши мутахассисларни ишга жалб қилиш ва натижада банк бизнесини янада барқарор ривожлантиришга кенг йўл очади. Таъкидлаш керакки, Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари бўлган ACCA талабалари PER (амалий тажриба) талабларидан озод қилинади, бу уларга ACCAга аъзоликни энг қисқа вақт ичида қўлга киритиш имконини беради.

Ўзсаноатқурилишбанк ACCA билан ҳамкорликни давом эттиради.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид