Қозоғистон “омикрон” штамми сабабли Мисрга парвозларни тўхтатди
Қозоғистон 3 декабрдан Миср билан авиаалоқани тўхтатди. Zakon.kz нашрининг хабар беришича, ушбу қарор коронавируснинг янги “омикрон” штаммининг Қозоғистон ҳудудига киришига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган.
Қозоғистон ва Миср ўртасидаги парвозлар Air Astana ва SCAT авиакомпаниялари томонидан Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Қўстанай ва Оқтўбе шаҳарларидан Шарм аш-Шайх курорт шаҳрига бажарилган.
Авиакомпаниялар маълумотларига кўра, ҳозирда Мисрда 2800 га яқин қозоғистонлик йўловчи қолмоқда. Улар Мисрдан 3-10 декабр кунлари олиб чиқилади.
Қозоғистон бош санитар врачи қарорига кўра, Мисрдан келадиган йўловчилар Қозоғистонга келгач эмланганларидан қатъи назар, 72 соат ичида ПЗР усулида топширилган манфий тест натижаси ҳақидаги маълумотни тақдим қилишлари ҳамда 7 кунга ўзларини иҳоталашлари керак бўлади.
Мавзуга оид
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024