Жаҳон | 22:39 / 14.12.2021
9725
2 дақиқада ўқилади

Бразилиялик сиёсатчилар рингда муносабатларни ойдинлаштиришга қарор қилди

Фото: Видеодан кадр

Бразилиялик икки сиёсатчи ўзаро муносабатларни рингда ойдинлаштиришга қарор қилди. Икки эркак бир-биридан аламини шундай йўл билан олмоқчи бўлган, деб хабар берди LADBible нашри.

Маълумотларга кўра, рингда Борба шаҳри мэри Симау Пейшоту ва уни самарасиз бошқарувда айблаган собиқ маслаҳатчиси Эринеу Алвеш да Силва тўқнаш келган. Бундан ташқари, да Силва ўз “рақиби”ни бир неча марта “аблаҳ” деб атаган.

Маълум қилинишича, ушбу жангга 17 доллардан чипталар ҳам сотилган. Жанг мактаб спорт залида бўлиб ўтган ва 13 дақиқа давом этган. Учта раунддан кейин мэр ўзининг собиқ маслаҳатчиси зарбаларидан базўр оёқда турган бўлса-да, ғалаба унга берилган. Антиқа жангга йиғилганлар бундай қарордан норозилик билдиришган.

“Мен кўча жангчиси эмасман, мен мэрман. Бироқ кимдир мен билан уришмоқчи бўлса, бунга тайёрман. Чунки мен ҳамиша ғолиб бўлганман”, деб изоҳ берган ўз ғалабасига Пейшоту.

Мавзуга оид