Жамият | 17:00 / 14.12.2021
10462
8 дақиқада ўқилади
Реклама

MJ Developers: Бугунги кундаги компаниянинг йўли

MJ Developers бошқа хорижий сармоядорларни ортда қолдириб, Ўзбекистонга анчагина катта маблағ киритди ва ҳозирда Ўзбекистонда инфраструктурани ривожлантириш устида ишламоқда. Бу Ҳиндистон ҳукумати ва Ўзбекистон Республикасининг ўзаро ҳамкорлик доирасидаги қарашларини бирлаштиради.

Мурари Лал Жалан, MJ Developers раиси / Фото: MJ Developers

2018 йилнинг 28 сентябрь куни MJ Developers Ўзбекистон ҳукумати билан 100 миллион долларлик сармоя шартномасини имзолади. 2019 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси 329,6 миллион долларни ташкил қилди.

Наманганда фаолиятимизни бошлаганимизга икки йил, Minerva City лойиҳаси бошланганимизга эса бир йил бўлди. Биз Ўзбекистондаги 4 та йирик лойиҳага катта миқдорда сармоя киритдик ва фаолиятимиз давомидаги айрим воқеаларни сиз билан баҳам кўриш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.

Қайсидир ишларимиз яхши кетди, баъзан эса қийинчиликларга дуч келдик, менимча, бу ҳар қандай бизнес учун муқаррар, - дейди жаноб Жалан.

Фото: MJ Developers

Асосий ғоя – «ният яхши ва шаффоф бўлиши керак», бу – биз MJда амал қиладиган тамойил.

Пойтахтнинг бизнес туманидаги кичик лойиҳани амалга ошириш ўрнига, нега йирик лойиҳаларга сармоя киритишга қарор қилганимиз ҳақида бир неча асосий фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Одатда, ҳар бир киши бошқа мамлакатга келганида янги нарсаларни синаб кўришни хоҳлайди, аммо бизнинг қарашимиз бироз бошқача эди. Нафақат лойиҳа ишлаб чиқиш, балки маҳаллий ва халқаро бозор эътиборини тортадиган лойиҳа яратиш. Агар сиз хорижий сармоядорлар эътиборини жалб қилмоқчи бўлсангиз, концепция ва дизайн нуқтаи назаридан янгилик киритинг. Бу халқаро бозорда қадрланади.

Шунингдек, лойиҳамиз кўлами маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратиш, Ўзбекистон бозорига турли технологияларни жорий этиш имконини берди.

Дубайдаги девелопмент – классик мисол. Шаҳар қиёфаси бир неча йиллар давомида шаклланиб келмоқда, бугунги кунда у дунёдаги энг таниқли шаҳарлардан биридир. Бундай миқёсдаги лойиҳалар катта вақт ресурсларини талаб қилишини яширмаймиз. Мақсадимиз – лойиҳамизни ўз муддатида ва ҳатто ундан олдинроқ ҳам якунлаш.

Айни дамда Тошкентда аҳоли турмуш тарзи эҳтиёжларини қаноатлантириш бўйича етарли қулайликлар мавжуд эмас, кўнгилочар соҳа кам ривожланган. Лойиҳамизни яратишда янги ёндашувдан фойдаланамиз ва жаҳон даражасидаги турмуш тарзи учун керак бўлган барчасини бирлаштиришга интиламиз. Биз уйдан ишгача ва уйга қайтгунча бўлган масофада тўлиқ ҳаёт циклига эътибор қаратамиз – туғилишдан бошлаб, шифохона-ю таълим муассасаларигача (мактаблар), кўркам спорт майдонларидан тортиб олий таълим муассасаларигача (университетлар), шопинг ва кўнгилочар савдо майдонларигача, буларнинг ҳаммасида ҳатто катта ёшдаги инсонлар учун ҳам кўплаб қулайликлар мавжуд».

Ҳиндистон, БАА ва айниқса, Россияда эришган муваффақиятларидан сўнг жаноб Жалан Ўзбекистондаги сўнгги ижобий ўзгаришлар туфайли, Ўзбекистонга қурилиш учун энг истиқболли бозорлардан бири сифатида эътибор қаратди.

«Бизнинг узоқни кўзлаган режаларимиз бор ва яна кимдир бу каби орзу қилишга журъат эта олмаса керак. Қурилиш кўлами кичик шаҳарлар қурилиши билан баробар. Биз бошқа ишлаб чиқувчиларга нисбатан фарқли йўлдан боришни ва мамлакатга ноу-хау ва сифатли, ўзгача технологияларни олиб келишни хоҳладик, шунинг учун дастлабки босқичда биз лойиҳамиз қарашларини тушуниш ва унга амал қилиш учун маълум бир суръатни олдик. Биз технологияга миллионлаб доллар сармоя киритган биринчиларданмиз ва бугунги кунга келиб Кореянинг S-форм технологиясидан фойдаланаётган ягона ташкилотмиз. Албатта, бу арзон технология эмас, лекин бу тезлик ва сифатга ижобий таъсир кўрсатади».

«Бизнесда биз асосий тамойилга амал қиламиз – кўпроқ ҳаракат, камроқ сўз», - дейди жаноб Жалан. Агар ниятингиз тўғри бўлса, бизнес билан шуғулланаётган вақтингизда дуч келишингиз мумкин бўлган негатив ва сафсата сизни ташвишга солмайди. Биз баъзи босқичларда эриша олган прогресс салбий лаҳзалар – миш-мишлар ёки компания нуфузига путур етказиши мумкин бўлган қора пиарлар билан боғланиши мумкин, аммо, келинг, фактлар билан гапирайлик.

Биз 4 та лойиҳадаги ютуқларимизни баҳам кўрмоқчимиз:

Меҳмонхона лойиҳаси

  • 5 юлдузли меҳмонхона – Hyatt Regency, Бухоро

Бухоро шаҳридаги 223 номерга эга биринчи 5 юлдузли меҳмонхона ва Hyatt брендидан иккинчи 5 юлдузли меҳмонхона учун каркас ишлари ва ички пардозлаш ишлари якунланди.

Фото: MJ Developers

Ақлли шаҳар лойиҳалари

  • Наманган шаҳридаги Namangan Square (18 га).

9 та бино қурилиш жараёнида, улардан 3 тасини яқин ойларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган, инфраструктура параллель равишда ривожлантирилмоқда.

Фото: MJ Developers
  • Тошкент шаҳридаги Minerva City (100 га).

Minerva City – деярли 15 000 м²ни ташкил этади.

Clubhouse – нуфузли турар жой мажмуасининг функционал қисми.

Фото: MJ Developers

Сектор А

20 та минорадан 10 тасидаги қурилиш ишлари уй-жойлар фойдаланишга топширилганда аҳолининг чакана савдосини таъминлаш ва эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қиладиган савдо майдонлари қурилиши билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилмоқда. Миноралар қурилишнинг турли босқичларида ва ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда – ишончимиз комилки, «А» секторидаги мижозларимизга маълум муддат берилгандан сўнг, ўз мажбуриятларимизни, албатта, бажарамиз. Албатта, турли блокларнинг барпо этилиши турли муддатга эга, жумладан, инфраструктурани ривожлантириш, йўллар, автотураргоҳлар, ланшафт дизайни ва бошқалар.

  • Тошкентдаги Lake City (100 га).

Lake City мамлакатнинг ушбу қисмида жойлашган биринчи сунъий кўлдир. Кўл бўйлаб савдо маркази, йўллар, кўприклар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Сотув яқин фурсатда эълон қилинади.

Фото: MJ Developers

Биз 4 йирик лойиҳа бўйича шартнома имзолаганимизда, унинг амалга ошириш муддатини 7-10 йил деб кўрсатган эдик ва шу кунгача дастлабки сармоя киритилган пайтдан бошлаб ҳар кунлик сарф-харажатларимиз миллионлаб долларни ташкил этмоқди.

Биз йирик лойиҳалар узоқ муддатли сармояларни талаб қилишини тушунамиз ва лойиҳани ўз вақтида ёки ундан олдинроқ ҳам амалга ошириш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Бунинг учун биз ўз соҳасининг профессионаллари билан ҳамкорлик қиламиз, барча мумкин бўлган хавфларни ҳисоблаймиз ва чизмалар босқичидаёқ ҳаммасини пухта ўйлаймиз. Бизнеснинг асосий принципи «бўлиши мумкин бўлган хавфларни минималлаштириш учун вақт ва пулни яхши режалаштиришга сарфланг».

Биз кучли жамоаларни тузамиз ва шахсан ўзим MJ Developers учун мустаҳкам база яратиш мақсадида улар билан ҳафтада камида уч марта мулоқот қиламан – лойиҳалар кўламини ҳисобга олган ҳолда вақтимнинг кўп қисмини Ўзбекистонда ўтказишга ҳаракат қиламан, шунинг учун ҳатто оилам ҳам Тошкентда истиқомат қилади. Биз шу ердамиз ва бу ҳали бошланиши, – дейди жаноб Жалан.

Дунё бўйлаб тижорат ва ижтимоий фаолият билан шуғулланадиган миллиардер жаноб Жалан ўзининг тарихий ватани ҳақида ҳам унутмайди. Яқинда Ҳиндистон жамоатчилиги Jet Airways компаниясини Мурари Лал Жалан томонидан сотиб олингани ҳақидаги янгиликдан хабардор бўлди, бу компанияни банкротлик ва тугатишдан қутқарди.

Jet Airways – Ҳиндистоннинг энг қадимги хусусий авиакомпанияси ва бутун дунё бўйлаб тан олинган авиация компанияларидан бири. Унинг сармоя портфелига Jet Airways функциясининг қўшилиши жаноб Жалан учун чинакам ажойиб ютуқдир. У, шунингдек, Ўзбекистонда турли соҳаларда, жумладан, тоғ-кон саноати, авиация ва молия соҳаларида ҳам фаолият юритишни истайди.

Мурари Лал Жалан ҳиндистонлик бўлишига қарамай, БААда яшайди, унинг қалби эса Ўзбекистонда. Бутун дунё бўйлаб жамият ҳаётини яхшилашга эътибор қаратаётганлиги ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз бизнесига эга бўлганлиги сабабли – Жалан жанобларини ҳеч шубҳасиз, дунё фуқароси, дейиш мумкин.

Унинг асосий мақсади бутун дунёда жамият ҳаётини яхшилашдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид