Ўзбекистон | 19:36 / 20.12.2021
156036
2 дақиқада ўқилади
2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Ўзбекистонликлар янги йилда кетма-кет 5 кун дам олишади.
Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
- барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;
- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.
Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:
- 8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
- 7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
- 14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
- 16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар янги йилда кетма-кет беш кун дам олиши расман тасдиқланди.
- 31 декабр – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 январ – Янги йил муносабати билан дам олиш куни;
- 2 январ – якшанба;
- 3 январ – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 4 январ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 8 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
Мавзуга оид
17:46 / 05.12.2023
Конституция байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
16:09 / 30.08.2022
ССВ: Мустақиллик байрами ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди
13:22 / 13.12.2021
Янги йилда барча ходимларга 5 кун дам олиш берилиши мумкин
10:17 / 22.12.2020