Жамият | 14:01 / 20.12.2021
17076
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридан “Янги Ўзбекистон” боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

22 кун давомида “Дўстлик” метроси–“Янги Ўзбекистон” боғи йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар бепул қатновни амалга оширади.

Тошкент шаҳрининг “Дўстлик” метроси ва Тошкент вилоятининг “Янги Ўзбекистон” боғи йўналишида ҳаракатланувчи махсус автобусларнинг бепул қатнови йўлга қўйилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабарига кўра, мазкур қатновлар 22 кун давомида амалга оширилади.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январ кунига қадар “Дўстлик метроси–Янги Ўзбекистон боғи” йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу йўналишдаги 6 та автобус соат 08:00 дан 22:00 гача ҳар 10-11 дақиқа оралиғида ҳаракатланади. 

Мавзуга оид