Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этиши шартини маълум қилди
АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги президент сайловларида иштирок этишни режалаштираётгани, бироқ ҳаммаси соғлиғи ҳолатига боғлиқ бўлишини айтди.
“Ҳа”, деб жавоб берган ABC News телеканали бошловчисининг тегишли саволига жавобан АҚШ президенти.
“Мен тақдирни жуда ҳурмат қиламан. У менинг ҳаётимга кўп марта аралашган, кўп марта. Агар ҳозирдагидек соғлом бўлсам, унда яна сайловларга номзодимни қўяман”, деб айтган Оқ уй раҳбари.
Байден собиқ президенти Дональд Трамп навбатдаги сайловларга номзодини илгари сурса, унда бу ўзининг сайловларда иштирок этиши имкониятини оширишини айтган.
79 ёшли Байден АҚШ президенти лавозимини бажаришга 78 ёшида киришган ва мамлакат тарихида ушбу лавозимни эгаллаган энг кекса одамга айланган.
Байден 2020 йилги президент сайловларидаги ғалабасигача икки марта – 1988 ва 2008 йилларда президентликка номзодини илгари сурган. Бироқ иккала ҳолатда ҳам у сайловлардан ўз номзодини олган.
Ҳозирда Трамп 2024 йилги сайловларда иштирок этишини эълон қилмаган бўлса-да, у ҳам бундай имкониятни истисно этмаяпти.
Ноябрда Байденнинг шахсий шифокори президент ўз вазифаларини яхши уддалай оладиган ҳолатда эканини маълум қилган.
“Президент Байден ғайратли 78 ёшли эркак бўлиб қолмоқда. У ўз президент ваколатларини, жумладан, ижрочи ҳокимият раҳбари, давлат раҳбари ва бош қўмондон вазифаларини бажара олади”, деб айтилган шифокорлар хулосасида.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024
АҚШ президенти ҳукумат ишини молиялаштиришни узайтирувчи қонунни имзолади
20:35 / 21.12.2024