Ўзбекистон | 07:19 / 23.12.2021
4588
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида 3 кун ичида иккинчи ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 23 декабр куни соат 06:04 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Эпицентр: Фарғона вилояти, Риштон тумани. Ер силкиниши координаталари: 40,38 градус шимолий кенглик; 71,23 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 15 км. 

Қайд этилишича, ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 196 км жанубий-шарқда.

Маълумот учун, 21 декабр куни ҳам Фарғона вилоятида ер силкиниши қайд этилганди.

Мавзуга оид