Жаҳон | 23:39 / 30.12.2021
13062
1 дақиқада ўқилади

Португалиялик 6 нафар ўсмир 33 та давлатни судга берди

Фото: BBC News

Португалиялик 6 нафар ўсмир 33 та давлат устидан Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича судига арз қилди. Арзномада номлари келтирилган давлатлар иқлим ўзгаришларига қарши кураш бўйича берган ваъдаларини бажармаётганликда айбланган, деб хабар берди BBC News телеканали.

Ўсмирлар инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонунларга таяниб, Европа давлатлари сиёсатчиларини глобал исиш муаммосини фаолроқ ечишга ундашмоқчи.

Арзномани 13 ёшли Оливьера, унинг 16 ёшли опаси София ва уларнинг 4 нафар дўсти берган. Уларга судга арз қилиш фикри Португалияда ўрмон ёнғинларидан кўрилган зарар маълум қилингандан кейин келган.

Португалияда ўрмон ёнғинлари 2017 йилда юз берган. Ўшанда 53 минг гектар майдон олов ичида қолган, 66 киши ҳалок бўлган, 485 оила бошпанасиз қолган. Ёнғинларга иқлим ўзгариши сабабли ҳукм сурган рекорд даражадаги иссиқ ҳаво сабаб бўлган.

Мавзуга оид