Ўзбекистон | 11:04 / 30.12.2021
2306
1 дақиқада ўқилади
Термизда ППХ ходимларининг сезгирлиги туфайли катта ёнғиннинг олди олинди
Термиз шаҳрида ППХ ходимларининг сезгирлиги туфайли хонадонлардан бирида содир бўлаётган ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2021 йил 28 декабр куни соат 4:30 ларда 406-автопатрул ходимлари Термиз шаҳри, Дўстлик маҳалласи Тараққиёт кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётганида 4/2 уйда ёнғин содир бўлаётганини кўриб қолишган.
Сўнг зудлик билан шаҳар ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлинмасига қўнғироқ қилишган ҳамда ўзлари хонадон эгаларини уйғотиб уларни ташқарига олиб чиқишган. Бундан ташқари, ФВБ ходимларига ёнғинни бартараф этишда ёрдамлашишган.