Жаҳон | 15:08 / 31.12.2021
20348
1 дақиқада ўқилади

Экспертлар учинчи жаҳон уруши қандай кечишини тахмин қилди

Қайд этилишича, Москва ноябрда сунъий йўлдошларга қарши қуролини синовдан ўтказган, Пекин эса октябрда «Ер шарини соатига 21 минг мил тезликда айланиб чиқувчи ва коинотдан зарба берувчи махфий қуроли»ни синаган.

Фото: AP

Келажакдаги урушларда гипертовушли ракеталар ва душман интернетини ишдан чиқариш қарама-қаршиликнинг асосий унсури бўлади. Экспертлар Daily Mail нашрига берган изоҳларида ана шундай тахминни билдирди.

Мутахассисларнинг фикрича, «Ғарб Яқин Шарқ билан овора бўлиб турган пайтда» зарур технологияларни ривожлантириб олган Россия ва Хитой ана шундай тактикани қўллайди.

Қайд этилишича, Москва ноябрда сунъий йўлдошларга қарши қуролини синовдан ўтказган, Пекин эса октябрда «Ер шарини соатига 21 минг мил тезликда айланиб чиқувчи ва коинотдан зарба берувчи махфий қуроли»ни синаган.

Экспертлар шунингдек, уруш бошланадиган бўлса, рақиблар бир-бирининг коммуникация воситаларини сунъий йўлдошлар ва сувости кабелларига зарба бериш орқали ишдан чиқаришга уринишини тахмин қилган.

Мавзуга оид